Самарқандда мактаб ўқувчиси “самосуд” қилинди
Унинг қоши куйдирилиб, сочи олингани айтилмоқда.

Ижтимоий тармоқда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидаги мактаб ўқувчиси 30 ёшли эркак томонидан “самосуд” қилингани айтилган видео тарқалди.
Унда айтилишича, бола ўз синфида ўқийдиган қиз билан ҳазиллашгани учун қизнинг акаси келиб мактабдан олиб чиқиб сочини олган, қошини куйдириб “самосуд” қилган.
Вилоят ИИБ матбуот хизмати ҳолат юзасидан ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.







