Тошкентда иккита машина аварияга учради
Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар бор.

Кеча, 18 май куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ҳолат соат 22:40 ларда Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида юз берган. Унда 2003 йилда туғилган Д.M. бошқарувида бўлган Lacetti ва 1998 йилда туғилган Ш.O. бошқарувида бўлган Mionza ўзаро тўқнашиб кетган.
ЙТҲ оқибатида Lacetti автомашинасининг ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчиси тан жароҳат олиб, шифохонага олиб кетилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







