Ўзбекистон

Милклар нега қонайди?

Мутахассис бу ҳақда маълумот берди.

Милклар нега қонайди?

Кўпчилик тишларни юваётганда уларнинг қонашига унчалик эътибор бермайди. Аслида бу ҳолат оғиздан ҳид келиши, тишлар бўшаб қолиши ва тушиши каби белгилар билан намоён бўлувчи пародонтоз касаллигидан дарак беради. Хўш, у қандай касаллик? Унга асосан қайси ёшдаги инсонлар дучор бўлади? Хасталикнинг олдини олиш ва даволаш мумкинми?

 

— Пародонтоз — тиш атрофидаги тўқималарнинг сурункали яллиғланиши ва бундан тиш катакчалари емирилиши оқибатида уларнинг тушиб кетиши билан кечувчи касаллик, — дейди мутахассис. — У кўпинча 35 ёшдан кейинги даврда 40-50 фоиз киши чалинадиган милк касаллиги бўлиб, уни тўлиқ даволаш технологиялари ишлаб чиқилган.

 

Хасталик пародонт томирлари ва нервлари бузилиши ёки касалланиши натижасида тиш атрофидаги тўқималарнинг қон билан етарли таъминланмаслиги оқибатида келиб чиқади. Овқат чайнаганда милкка зўр келиши, тишда тош йиғилиши, оғиз бўшлиғининг талаб даражасида парвариш қилмаслик, луқмани нотўғри тишлаш, сунъий тишларни тўғри ўрнатмаслик, шунингдек организмда кечадиган умумий касалликлар пародонтозга сабаб бўлиши мумкин.

 

Касаллик дастлаб милкда ачишиш, қичишиш ва томир уриши каби белгилар билан бошланади. Сўнг тиш бўйни очилиб қолади, баъзан милк яллиғланиб шишади, тиш чўтка билан ювилганда ёки қаттиқроқ овқат ейилганда, милк қонайди. Оғиз бўшлиғи шишиб қизариши, бора-бора тишларда тош, нохуш ҳид пайдо бўлишига олиб келади.

 

Унинг ривожланишига тиш оралиғида овқат қолдиқлари, бактериялар, тери ҳужайралари ва милк ораси очилиб қолиши янада қулай шароит яратади. Бу қолдиқларнинг барчаси сўлак билан аралашиб, қаттиқ тош ҳосил қилади.

 

Пародонтознинг кейинги босқичида тишларни ушлаб турган таянч суяк аста-секин емирилиб, даволашга киришилмаса, унинг “умри” қисқаради. Натижада овқат чайнаш ва ҳазм қилиш бузилади. Шу тариқа милк қатламининг сурункали яллиғланишини келтириб чиқарадиган бактериялар учун қулай муҳит пайдо бўлади.

 

Тиш қатламида яшовчи сон-саноқсиз бактериялар организмга салбий таъсир кўрсатиб, қонни қуюлтиради. Бу миокард инфаркти, инсульт, артериал гипертония каби хавфли касалликлар хавфини оширади. Милкнинг зарарланиши ҳомиладорликда турли зўриқишларга сабаб бўлиши аниқланган.

 

Касалликнинг олди олинмаса, бошқа бир номдаги хасталик – гингивитнинг бошланиши учун айни муддаодир. Милкдан йиринг (пиорея) ажралади, тишларнинг илдизи яққол очилиб, тўкилишга тайёр туради. Кўринишидан соғлом бошқа тишларда ҳам айнан шу жараён такрорланади.

 

Тиш оғриқлари шундайки, йиллар мобайнида бунга “ҳозирлик” кўрилади. Касаллик зўрайиб, авж нуқтасига етган паллада бемор шифокорга мурожаат қилади. Ваҳоланки, бу вақтда ғишт қолипдан кўчгани боис касалликни даволаш қийинлашади.

 

Тўғри, пародонтоз билан оғиз бўшлиғи касалланган бемор учун самарали дори-дармон турлари кўп. Аммо даволашдан кўра, бунга дучор бўлмаслик чора-тадбирларини кўриш афзалдир. Жумладан, тиш тошлари ва биоплёнка қалин бўлиб кетмаслиги учун оғиз бўшлиғини сифатли тиш пасталари билан тозалаб туриш тавсия этилади.

 

Шунингдек, даволаб бўлмайдиган тишлар олиб ташландими, милк “қочиши”га йўл қўймасдан, унинг ўрнига турли композитдаги сунъий тишларни ўрнатиш мақсадга мувофиқ. Қандли диабет касаллиги бўлган беморлар бир йилда 3-4 маротаба стоматолог кўригидан ўтиб турмаса, қисқа вақт ичида 60- 70 фоиз тишларини йўқотиб қўйиш мумкин.

 

Овқатланиш рационига эътибор бермай туриб, нафақат пародонтоз, балки бошқа тиш касалликлари ҳам зўрайиб кетишини унутмаслик керак. Таркибида С, А, В витаминлари бўлган қаттиқ мева-сабзавот турлари – қизил булғор қалампири, бодринг, сабзи, саримсоқпиёз, олма, турп, редиска, қорағат (смородина) таомномадан ўрин олса, муаммога ўрин қолмайди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Милклар нега қонайди? | Zamon.uz