Ўзбекистон

Ободонлаштириш ходимларининг номига микроқарз олган фирибгар ушланди

У 22 ёшли фирибгар жабрланувчиларга ўзини ҳокимлик ишчиси деб таништирган.

Ободонлаштириш ходимларининг номига микроқарз олган фирибгар ушланди

 

Наманган вилоятида яшовчи аёллар Г.X., Д.Ж., М.Т ҳамда K.Mlar ИИОга мурожаат қилиб, номаълум сабабларга кўра уларнинг номларига онлайн кредит расмийлаштирилганлигини маълум қилган.

 

Тезкор - қидирув натижасида мазкур жиноятни Наманган вилоятида яшовчи 22 ёшли T.M. содир этгани маълум бўлди.

 

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган T.M. жабрланувчилар (Г.X., Д.Ж., М.Т ҳамда K.M.) Наманган шаҳар Чорсу меҳмонхонаси олдида ишлаб юрган вақтида уларнинг олдига келиб, ўзини ҳокимлик ишчиси эканини айтган. Сохта "ходим" ободонлаштириш бошқармаси ишчиларининг ишончига кириб, Наманган шаҳар ҳокимлиги томонидан моддий ёрдам олиб беришини таъкидлаган ва паспорт маълумотлари ҳамда расмларини олиб, уларнинг номига жами 46 млн сўм миқдорида “Онлайн Микроқарз” расмийлаштирган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан T.M.ga нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан ҳозирда жиноят иши қўзғатилган.

 

Маълумот учун, мазкур бандда 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"