Ўзбекистон

Президент Туркия делегациясини қабул қилди

Учрашувда парламентлараро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Президент Туркия делегациясини қабул қилди

 

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси раиси Нуман Куртулмуш бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Учрашув аввалида Туркия парламенти раиси давлат раҳбарига Президент Режеп Таййип Эрдоғаннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

 

Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

 

Икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги юксак босқичи, барча даражада фаол мулоқот ва алмашинувлар давом этаётгани мамнуният билан таъкидланди.

 

Ўзаро товар айирбошлаш ва инвестиция кўрсаткичлари ўсмоқда, қўшма лойиҳалар ва корхоналар, авиақатновлар сони ортиб бормоқда. Икки мамлакатда қўшма маданий тадбирлар ўтказилмоқда.

 

Ўзбекистон ва Туркия қонун чиқарувчи органлари ўртасида самарали алоқалар йўлга қўйилган.

 

Парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш, Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлиги кун тартибини шакллантиришда ва олий даражадаги келишувлар ижроси устидан назоратни таъминлашда дўстлик гуруҳлари ва тегишли қўмиталарнинг фаол иштироки муҳим экани таъкидланди.

 

Инвестиция дастурларини илгари суриш, туризм, ишбилармонлик ва таълим алмашинувларини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Халқаро тузилмалар, хусусан, Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги парламентлараро ҳамкорлик истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент Туркия делегациясини қабул қилди | Zamon.uz