Фарғонада йўлга пул сочган йигитлар қамалди
Ҳолат бўйича вилоят ИИБ маълумот берди.

Ижтимоий тармоқда ҳаракатланаётган Lacetti йўловчиси машина салонидан танасини чиқариб, пул сочаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса Қўқон шаҳрида содир бўлган. Ҳайдовчи қариндош акасининг тўйида Lacetti'да тўй кортежига чиққан. Шу вақтда машинадаги йўловчи сифатида кетаётган йигит машина ойнасидан танасини чиқариб, ясама пулларни сочган ва бошқа автомобилларнинг ҳаракатига халақит қилган. Аниқланишича, рулдаги йигитнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам бўлмаган.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Қўқон шаҳар судида кўриб чиқилган. Суд қарорига кўра, ҳайдовчига 10 сутка, пул сочган йўловчига эса 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган.







