Давлат хизматларини кўрсатишда Face-ID тизими жорий қилинади
Бунда паспорт тақдим этиш талаб этилмайди.

Йил якунига қадар давлат хизматларини кўрсатишда шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули жорий қилинади.
Бунда фуқаролар томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш талаб этилмайди.
Шунингдек, фуқаролар томонидан давлат хизматлари марказлари ҳамда нотариал идоралар орқали Mobile-ID тизимида идентификация ва қайта идентификациядан ўтиш бепул амалга оширилади.







