Бўстонлиқда Gentra бутунлай ёниб кетди
Ҳолат бўйича ЙҲХБ маълумот берди.

Қайд этилишича, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган “Бектемир-Чорбоғ” автомобиль йўлининг 62-километрида Gentra ёниб кетган.
2002 йилда туғилган А.К бошқарувидаги Gentra русумли транспорт воситасида қисқа туташув сабабли ёнғин келиб чиққан. Ушбу ҳолатда ҳайдовчи ва икки нафар йўловчилар автомобилдан тушишга улгурган.
Ҳодиса оқибатида ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган. Автоулов тўлиқ ёниб кетган.







