Жиззахда мақом бўйича республика танлови ўтказилди
Унда номзодлар тўртта йўналишда сараланди.

29-30 май кунлари Жиззах вилоятининг мусиқали драма театрида Миллий мақом санъати йўналишида республика кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Унда республика бўйлаб фаолият юритаётган 12 та мақом ансамбллари ҳамда 50 дан зиёд анъанавий созанда ва хонанда, жўровоз ижрочилари иштирок этди.
Тадбирда иштирокчилар номзодлари қуйидаги йўналишларда саралаб олинди:
—Энг яхши хонанда (эркак овоз);
—Энг яхши хонанда (аёл овоз);
—Энг яхши мақом ансамбли;
—Энг яхши мақом созандаси.
Ҳар бир йўналиш бўйича умумий 18 нафар танлов ғолиблари аниқланди.
Танлов ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимияти ҳамда Ўзбек миллий мақом санъати маркази томонидан қимматбаҳо совғалар ва диплом билан тақдирланди.







