Тошкентда Nexia-3 ёниб кетди
Ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Бугун, 4 июнь куни соат 18:40 ларда Шайхонтоҳур тумани Нурафшон кўчасида Nexia-3 русумли транспорт воситасининг мотор қисмида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳодиса бўйича суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.







