Бозорлар темир панжаралар билан ўраб олинади
Бу бўйича қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарор лойиҳасига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳридаги йирик бозорларда жамоат тартибини сақлаш Миллий гвардия томонидан, бошқа ҳудудлардаги йирик бозорларда эса ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
Қарор қабул қилинса, йирик бозорлар ИИВ, Миллий гвардия ёки ФВВ билан қўриқлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича шартномалар тузишга мажбур бўлади.
Солиқ қўмитасига бозор ҳудудида белгиланмаган жойлардаги савдо фаолиятларини бартараф этиш ҳам юклатилмоқда.







