Ўзбекистон

“Мавораннаҳр” номли янги ҳужжатли сериал яратилади

У турк киноижодкорлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда.

“Мавораннаҳр” номли янги ҳужжатли сериал яратилади

Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида Кинематография агентлиги Бадиий кенгашининг турк киноижодкорлари билан яратилиши режалаштирилаётган “Мавораннаҳр” кинолойиҳаси бўйича муҳокама бўлиб ўтди. 

 

Унда Агентлик раҳбарияти, ва бадий кенгаш аъзолари ва эксперлари Седат Сағиркая бошчилигидаги турк киноижодкорларидан иборат делегация билан лойиҳа бўйича музокоралар ўтказди. 

 

Учрашув аввалида меҳмонлар TRT Avaz телеканали бош координатори Седат Сағиркая, продюсер Ўмер Беёғлу, тарихчи ва маданиятшунос Иса Акпинар, режиссёр Экрем Арслан ва ТРТ Ўзбекистон ваколатхонаси раҳбари Низам Шаҳин киносаройни кўздан кечириб, илиқ фикрлар билдирди.

 

Учрашувда “Мавораннахр” деб номланган ҳужжатли сериал ишлаш масаласи муҳокама қилинди. Таклиф этилаётган лойиҳага кўра, Мовароуннаҳр ўлкасининг географияси, фиқҳ илми, диний таълимотлар, фалсафа, архитектура ва ҳаёт тарзига бағишланган 10 қисмли сериал ишланади.

 

Ҳужжатли сериал лойиҳаси Бадиий кенгаш томонидан илиқ қабул қилинди. Шу мавзу юзасидан лойиҳа тақдимоти ўтказилгач, турк киноижодкорлари томонидан Ўзбекистонда тарихий манзиллар, актёрлар, техник кўмак масаласида ёрдам сўралди. Таклиф Бадиий кенгаш аъзолари томонидан қўллаб-қувватланиб, ҳужжатли сериални суратга олиш ишларида ўзбек ва турк олимлари ҳамкорликда фаолият юритиши кераклиги таъкидланди.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

“Мавораннаҳр” номли янги ҳужжатли сериал яратилади | Zamon.uz