Cаломатлик

Қон қуюқлашиши инсульт ва инфаркт хавфини оширади

Бунга кўпинча совқотиш, қаттиқ асабийлашиш ва қандли диабет сабаб бўлиши мумкин.

Қон қуюқлашиши инсульт ва инфаркт хавфини оширади

Кўпчилигимиз ҳаётда бир марта бўлса ҳам қон таҳлили топширганмиз. Ёки айрим кишилар бетоб бўлганида вена орқали инъекция қабул қилган. Шу пайтда баъзилар ўзининг қони тўқ рангга кириб, қуюқлашганига гувоҳ бўлади.

 

Мутахассисларнинг фикрича, бу ҳолатга эътиборсиз бўлиш асло мумкин эмас. Аксинча, қон таҳлиллари орқали унинг қуюқлашгани аниқ бўлгач, ўз вақтида даволаниш лозим. Акс ҳолда турли касалликлар келиб чиқиши мумкин.

 

— Қон – инсон тана аъзо ва тўқималарини кислород ҳамда зарур озуқа моддалари билан таъминлайди, — дейди олий тоифали шифокор Назокат Орипова. — У инфекцияларга қарши курашиб, ички аъзолар фаолиятида иштирок этади. Қон қуюқлашиши организмдаги ана шу жараёнларнинг бузилишига олиб келиши, оқибатда эса яширин касалликлар юзага келиши ёки янгилари пайдо бўлиши мумкин.

 

Қон қуюқлашишига кўпинча совқотиш, қаттиқ асабийлашиш, қандли диабет, шунингдек ширинликлар, картошка, банан, тухум, газли ичимликлар, фастфуд ва турли қовурма таомларни кўп истеъмол қилиш сабаб бўлади. Қолаверса, бу ҳолат кам суюқлик ичиш, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ёки кескин пасайиши ва организмдаги айрим ўзгаришлар туфайли ҳам юзага келади.

 

Натижада инсонда бош оғриғи, жиззакилик, тушкунлик, хотира пасайиши, ҳолсизлик, уйқучанлик, қўл ва оёқлар совқотиши, оғиз қуриши каби симптомлар кузатилади.

 

Қолаверса, юрак тез уриши, нафас қисиши, тананинг турли қисмларида кўкаришлар пайдо бўлиши ва тирноқ шакли ўзгариши мумкин. Ҳатто мияга қон яхши етиб бормаса, бош айланиши, ҳушдан кетиш эҳтимоли ҳам мавжуд. Бу салбий ҳолатлар эса томирларда қон айланишининг бузилиши ва тромбозлар ҳосил бўлганидан дарак беради. Оқибатда инсульт ва инфаркт хавфи ортади.

 

Қон ҳолатини текшириш учун шифокорга ўз вақтида мурожаат қилиш лозим. Агар тиббий тееширувлардан сўнг унинг қуюқлиги меъёрдан ортиқ экани маълум бўлса, зарур муолажалар тайинланади.

 

Бироқ қонни суюлтирувчи дори воситаларини ўзбошимчалик билан қабул қилиш мумкин эмас. Сабаби унинг ҳаддан ортиқ суюқ бўлиши жароҳатларда қоннинг тўхтамай қолишига олиб келади.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Қон қуюқлашиши инсульт ва инфаркт хавфини оширади | Zamon.uz