Ўзбекистон

“Уларнинг фаолиятини шу бугуннинг ўзида тўхтатиш керак”

Нурмат Отабеков Андижондаги айрим боғчалар ҳақида гапирди.

“Уларнинг фаолиятини шу бугуннинг ўзида тўхтатиш керак”

Андижон вилоятидаги айрим мактабгача таълим ташкилотларида болаларни овқатлантириш ҳолати белгиланган талаблар асосида ташкил этилмаётгани аниқланди.

 

Ўрганилган давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларни овқатлантириш Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисида низом талаблари асосида олиб борилмаётгани аниқланган.

 

Хусусан, Шаҳрихон тумани 52-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси эски бўлиб, ошхона ташқи ва ички хоналари тўлиқ таъмирталаб, стол, стул ва бошқа жиҳозлар етишмайди. Ошхона санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди, тозалаш ишлари ўтказилмаган, болалар учун идиш-товоқлар етарли эмас.

 

Шунингдек, таом тайёрлаш, озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш учун яратилган шароитлар ўрганилди. Махсус комиссияси томонидан маҳсулотлар қабул қилиб олинмаётгани натижасида Қўрғонтепа туманидаги 2-сонли боғчада сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари кирим қилингани маълум бўлди.

 

Ўрганилган давлат мактабгача таълим ташкилотларида таомномалар низомга зид равишда, яъни 10 кунлик Ягона мавсумий таомнома асосида тузилмаган. Тузилган таомнома Санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бўлимлари билан келишилмаган ҳамда таомномаларга киритилган ўзгартиришлар юзасидан далолатнома расмийлаштирилмаган.

 

“Сенатдан ташкил қилинган ишчи гуруҳ бориб кўрган мактабгача таълим ташкилотлари ишлаши керак эмас. Уларнинг фаолиятини шу бугуннинг ўзида тўхтатиш керак. Олиб келинган маҳсулотлар нотўғри сақланиб, томир отиб юборса, турган жойида чириса… Қайси ошпаз чириган ё униб кетган картошкани ташлаб юборади? Албатта уларни болаларга едиради”, — дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Уларнинг фаолиятини шу бугуннинг ўзида тўхтатиш керак” | Zamon.uz