Чарлз III расми туширилган пуллар муомалага чиқарилди
Янги банкноталар эскирганларини алмаштириш учун зарб қилинади.

Буюк Британияда қирол Чарлз III тасвири туширилган банкноталар муомалага чиқарилди. Монарх портрети 5, 10, 20 ва 50 евролик пулларда акс эттирилган.
Дизайнда бошқа ўзгаришлар йўқ. Елизавета II тасвири туширилган банкноталар қонуний тўлов воситаси бўлиб қолади ва муомалада бўлишда давом этади.
Англия банкининг аниқлик киритишича, янги банкноталар эскирганларини алмаштириш учун ёки талаб ортган тақдирда чоп этилади. Ёндашув Қироллик хонадонининг тавсияларига мос келади.







