Самарқандда Tracker итни босиб кетди
Ҳолат бўйича вилоят ИИБ маълумот берди.

Ижтимоий тармоқда Самарқандда Tracker ҳайдовчиси йўлда ётган итни босиб кетгани акс этган видео тарқалди.
Аниқланишича, мазкур ҳаракат Самарқанд шаҳрининг Анҳор маҳалласида яшовчи 56 ёшли фуқаро томонидан содир этилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







