Хоразмда 11 ёшли болани девор босиб қолди
У қурилиши тугалланмаган бино атрофида ўйнаб юрган бўлган.

Ижтимоий тармоқда Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида 11 ёшли болани девор босиб қолгани айтилган хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 29 май куни Хива шаҳар Гулшан-2 маҳалласида яшовчи вояга етмаган Ш.K қурилиши тугалланмаган бино тагида ўйнаб юрган вақти ушбу бинонинг бир томон девори унинг устига йиқилиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Хива шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда Ш.K. тос суяги синиши ташхиси билан тиббиёт бирлашмасида даволанмоқда.







