Ўзбекистон

Инна ва Араш Андижонга келмоқда

Хонабоддаги фестивалга жаҳон юлдузларидан кимлар таклиф этилгани айтилди.

Инна ва Араш Андижонга келмоқда

Аввалроқ Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида “Дунё садолари” халқаро эстарада санъати фестивали ўтказилиши ҳақида хабар берилганди. Тадбир бўйича вилоят ҳокимлиги қўшимча маълумот берди.

 

Қайд этилишича, фестивал тадбирларига таклиф этилиши мумкин бўлган, гала концертда учратиш эҳтимоли бўлган санъаткорлар ҳақида матбуот хизмати томонидан (матнли рўйхат эмас) видеолавҳа ҳавола этилган.

 

фестивалга ушбу видеодаги хонандалардан Инна ва Араш таклиф этилган. Шунингдек, ёшлар таклифига асосан хонанда Jony ҳам фестивалда иштирок этади. Бундан ташқари, ўзбек эстарадасининг ёрқин юлдузлари фестивалга ташриф буюришлари кутилмоқда.

 

Таъкидланишича, ижтимоий тармоқларда жойланган хонандалар ҳақидаги матнли рўйхат, келишув маблағлари, мархум санъаткорлар ҳақидаги хабарлар ҳокимлик томонидан тасдиқланган ёки ҳокимлик тақдим этган маълумотлар эмас. Бу хабарлар ким томонидан ишлаб чиқилгани ва қандай мақсадда ҳавола этилгани ҳозирча номаълум.

 

фестивал арафасида тадбир бўйича матбуот анжумани ташкил этилади ва барча ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин бўлади.

 

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Инна ва Араш Андижонга келмоқда | Zamon.uz