Олмалиқда аёллар гуруҳ бўлиб жанжаллашди
Ҳолат юзасидан ИИББ расмий муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида аёллар гуруҳ бўлиб жанжаллашгани айтилган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИББ расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатда лўли элатига мансуб бир нечта аёллар ўзаро тортишиб жанжаллашган.
Жанжал шу вақтнинг ўзида ҳудудий профилактика инспектори ва маҳалла ходимлари томонидан бартараф этилган.
Воқеа юзасидан содир этилган ҳуқуқбузарликка оид иш ҳужжатлари тўпланиб судга тақдим этилмоқда.







