Телеграмда узилишлар кузатилди
Мессенжердаги муаммолар Ўзбекистон, Қозоғистон, Эрон, Россия, Украина, АҚШ ва бошқа бир қатор давлатларда қайд қилинди.

8 июн, шанба куни Тошкент вақти билан тахминан соат 23:30дан кейин Телеграм мессенжерида узилишлар юз бера бошлади. Мессенжернинг мобил ва веб-версиялари ишламай қолиб, каналллар, гуруҳлар ва шахсий ёзишмаларда муаммо кузатилди. Тахминан 1,5 соатлик узилишлардан сўнг мессенжер фаолияти соат 00:58да қайтадан тикланди.

Downdetector интернет сервиси Телеграм мессенжерининг Ўзбекистон, Қозоғистон, Эрон, Россия, Украина, АҚШ ва бошқа мамлакатларда ишламай қолганини қайд этган.
Телеграмънинг расмий саҳифалари ҳозирча юзага келган узилишлар ҳақида расмий баёнот бермади.







