Бугун Президент видеоселектор ўтказади
Йиғилиш энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари юзасидан бўлиб ўтади.

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, йиғилиш энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда энергетика соҳаси объектлари куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан бўлиб ўтади.







