Ўзбекистон

Нега одамлар жазирамада иссиқ чой ичади?

Бу қанчалик тўғри? Мутахассис маълумот берди.

Нега одамлар жазирамада иссиқ чой ичади?

Чой – ўзбек халқининг севимли ичимлиги. Йилнинг қайси мавсуми бўлмасин, ҳатто ёзнинг иссиқ кунларида ҳам чой ичишни канда қилмайди. Хўш, бу қанчалик тўғри?

 

— Ёзнинг иссиқ кунларида иссиқ чой ичиш организмнинг ички ҳароратини мувозанатлашга ёрдам беради, — дейди Юнусобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Шоира Абдусаттарова. — Иссиқ чой ичганда тана терлаш орқали ўз-ўзини совитади ва бу салқинликни ҳис қилишга олиб келади.

 

Иссиқ чойнинг кўплаб фойдалари бор, жумладан:

 

— Чой антиоксидантлар билан бойитилган, бу эса ҳужайраларни зарарли моддалардан ҳимоя қилади ва қариш жараёнини секинлаштиради.

 

— Иссиқ чой ҳазм қилишни яхшилашга ёрдам беради ва бу жараённи енгиллаштиради.

 

— Кўплаб чой турлари тинчлантирувчи таъсирга эга бўлиб, стресс ва асабийликни камайтиради. Масалан, мойчечакли чой уйқуни яхшилашга ёрдам беради.

 

— Занжабил чойи иммун тизимини мустаҳкамлайди, совқотиш ва инфекцияларга қарши курашади.

 

— Чой юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилаб, қон босимини пасайтиради.

 

— Баъзи чойлар метаболизмни тезлаштиради, бу эса озишга кўмаклашади.

 

— Иссиқ чой организмдаги оқсилларни яхши ютилишини таъминлайди ва танага озиқ моддаларни яхшироқ сингдиришга ҳисса қўшади.

 

Ёз чилласида иссиқ чой ичишнинг баъзи зарарли томонлари ҳам бор:

 

Агар одамни тез-тез уйқу бузилиши, жиғилдон қайнаши, қорин оғриғи, бош айланиши безовта қилса, эътиборини истеъмол қилаётган чой миқдори ва турига қаратиши зарур. Ичимлик таркибида юқори миқдордаги кофеин уйқусизликка сабаб бўлиши ва ўрганиб қолишга олиб келиши мумкин.

 

Иссиқ ичимликлар баъзи одамлар учун ҳазм қилиш муаммоларини келтириб чиқариши эҳтимоли ҳам бор. Ичимлик таркибидаги ошловчи моддалар қонда темир концентрацияси пасайишига ҳамда ҳазм қилиш йўлларининг шикастланишига сабаб бўлади.

 

Чой — пешоб ҳайдовчи ичимлик, у организмдаги суюқликни чиқариб юборади. Шу боис ҳаддан ташқари иссиқ чой ичиш танани сувсизлантириши мумкин.

 

Шундай экан, ёз ойларида иссиқ чой ичишдан аввал организмнинг ўзига хос хусусиятлари, касалликларга мойиллиги, табиий эҳтиёжларини ҳисобга олиш муҳим.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Нега одамлар жазирамада иссиқ чой ичади? | Zamon.uz