Тошкент туманида 267 млн сўмлик сув ўғирланди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Тошкент туманида 267,9 млн сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Ўтказилган терговга қадар текширувда “M.E.” МЧЖ раҳбари Н.И. МЧЖга қарашли иссиқхонани марказлаштирилган коммунал сув таъминоти тизимига ўзбошимчалик билан улаб, 267,9 млн сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







