Тошкентда Mercedes-Benz ёниб кетди
Ҳолат бўйича расмий маълумот берилди.

Бугун, 15 июнь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида Mercedes-Benz русумли транспорт воситаси ёниб кетди.
Қайд этилишича, ҳодиса соат 11:30 ларда Учтепа тумани ТХАЙ кўчасида юз берган. Mercedes-Benz русумли транспорт воситасининг салон қисмидаги электр симларида қисқа туташув сабаб ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.







