Тошкентда 4 та машина аварияга учради
Ҳолат бўйича расмий муносабат билдирилди.

Кеча, 17 июнь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида тўртта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақида шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълум қилди.
Ҳолат соат 03:00 ларда Чилонзор тумани Муқимий кўчасида содир бўлган. Унда 1998 йилда туғилган У.Б. бошқарувидаги Menlo, 1999 йилда туғилган M.A. бошқарувидаги VAZ-2106, 1992 йилда туғилган M.Р. бошқарувидаги VAZ-2107 ҳамда 1990 йилда туғилган Б.Р. бошқарувида бўлган Nexia-2 ўзаро тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида Menlo русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати олган.







