Ўзбекистон

Наманганда бола ўғриси қамоққа олинди

Чортоқ туманида ёлғиз яшовчи 47 ёшли эркак кўчада ўйнаб юрган 11 ёшли қизни алдаб, ўзининг яшаш хонадонига олиб келган ва яшириб қўйган.

Наманганда бола ўғриси қамоққа олинди

Иш ҳужжатларида келтирилишича, бу ишни 1977 йилда туғилган, бугунгача 5 маротаба судланган, Чортоқ туманининг Бешкапа маҳалласида ёлғиз яшовчи А.И. қилган.

 

У 2024 йил 12 июн куни соат 19:30 ларда маст ҳолда туманнинг Нурафшон маҳалласи Зиёкор кўчасидан ўтиб кетаётиб, шу ерда ёлғиз ўйнаб юрган 11 ёшли қизни алдаб, ўғирлаб кетган. Сўнгра уни шахсий эркинлигидан маҳрум этиш мақсадида ўзи ёлғиз яшаб келаётган уйга олиб бориб, яширган.

 

А.И. нотаниш бўлган вояга етмаган қизни яшаш хонадонига олиб кириб кетганини қўшниси кўриб қолган ҳамда туман ИИБ навбатчилик қисмига хабар берган. ИИБ ходимлари зудлик билан ҳодиса жойига етиб бориб, ўғирлаб олиб келинган вояга етмаган қизни эркакнинг яшаш уйидан топишган. Қизалоқ ўзининг оила аъзоларига топширилган. 

 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми “а” банди (вояга етмаган шахсни ўғирлаш) билан жиноят иши қўзғатилган ва А.И. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Эркакка нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. 

custom img

Шерзод Асадов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Шерзод Асадов 2021 йил март ойидан буён президент матбуот котиби сифатида ишлаб келмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Фирдавс Абдухолиқов юксак мукофот билан тақдирланди

Президент фармонига кўра бир қатор давлат хизматчилари давлат мукофотлари билан тақдирланди.

custom img

Комил Алламжонов “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Комил Алламжонов Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги сиёсий-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун тақдирланди.

custom img

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан бир қатор соҳа вакиллари мукофотланди

Президент фармони билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва санъат ҳамда ОАВ соҳаларида фаолият юритаётган бир гуруҳ ходимлар тақдирланди.

custom img

Таниқли қиличбоз ва МОҚ собиқ раиси Собир Рўзиев вафот этди

У жаҳон чемпионатларида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медални қўлга киритган.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲ оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳозирда уларни Ватанга олиб келиш чоралари кўрилмоқда.

custom img

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ва ТДЮ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ҳужжат инсон ҳуқуқлари, юридик таълим, илмий-тадқиқотлар ва ёш ҳуқуқшунослар салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган.

custom img

ОТМга кира олмаган абитуриентлар учун 6-йўналиш танлаш бошланди

Абитуриентлар 28 августгача 31 мингдан ортиқ вакант ўрин учун қўшимча танловда иштирок этиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"