Арманистон Фаластин мустақиллигини тан олди
Бу ҳақида мамлакат ТИВ хабар берди.

“Арманистон Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишидан, яҳудий ва Фаластин халқлари ўртасида мустаҳкам тинчлик ўрнатилишидан чин дилдан манфаатдордир, биз ҳар доим турли халқаро платформаларда Фаластин масаласини тинч ва кенг қамровли ҳал этилиши тарафдори бўлганмиз ва “Исроил-Фаластин можаросини ҳал этишда “икки давлат” тамойилини қўллаб қувватлаймиз”, дейилади Арманистон ТИВ баёнотида.
Шунингдек, Ереван БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияларига қўшилгани айтилади.
“Ишончимиз комилки, бу фаластинликлар ва исроилликлар ўзларининг қонуний интилишларини рўёбга чиқаришини таъминлашнинг ягона йўли, халқаро ҳуқуқ ва халқларнинг тенг ҳуқуқлилиги, суверенитети ва тинч-тотув яшаши тамойилларига содиқлигини тасдиқлаган ҳолда, Арманистон Республикаси Фаластин давлатини тан олади”, дейилади баёнотда.







