Чет тили сертификатлари натижаcи эълон қилинди
Сертификат электрон тизимда тўғридан тўғри акс этади.

2024 йил 11 майдан 12 июнга қадар бўлиб ўтган чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синови натижалари эълон қилинди.
Талабгорлар my.gov.uz сайтининг “Менинг аризаларим” бўлими орқали ўз натижалари билан танишишлари мумкин.
Тест синовидан муваффақиятли ўтганлар ўз сертификатларини my.gov.uz сайти орқали электрон тарзда юклаб оладилар.
Эслатиб ўтамиз, ўз натижасидан норози бўлган талабгорлар тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 3 кун ичида my.gov.uz сайти орқали апелляция шикояти беришлари мумкин.
Шунингдек, чет тилидан тегишли даража (Б2 ва ундан юқори даража)даги миллий сертификатга эга бўлган абитуриентлардан олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этиш учун my.uzbmb.uz сайтида рўйхатдан ўтишда сертификатни юклаш талаб этилмайди.
Сертификат ҳақидаги маълумотлар тизимда тўғридан тўғри акс этади.







