Фарғоналик эркак масжидда танишини пичоқлаб қўйди
У гиёҳванд модда таъсирида бўлган.

Фарғона вилоятининг Данғара туманидаги масжидда эркак таҳорат олаётган танишини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақида Олий суд матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, эркак жабрланувчининг бош, бўйин, кўкрак ва қорнига бир неча маротаба пичоқ санчиб, воқеа жойидан қочиб кетган. Пичоқланган фуқарога кўрсатилган тиббий ёрдам сабаб унинг ҳаёти сақлаб қолинган.
“Айбланувчи кучли таъсир қилувчи модда истеъмол қилгани учун сарҳуш ҳолатда бўлган. Унга нисбатан 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазо умумий тартибли колонияларда ўталиши белгиланди”,– дейилади хабарда.







