“Ўзбекконцерт” матбуот котиби ўзгарди
Ушбу лавозимга Севара Туляганова тайинланди.

Туляганова Севара Тулкуновна Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби лавозимига тайинланди.
С. Туляганова тайинловга қадар Рақобат қўмитаси ахборот хизмати бош мутахассиси, шунингдек, қўмита ҳузуридаги “Ахборот технологияларини ривожлантириш маркази” ПР бошқармаси бошлиғи, фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот котиби лавозимида фаолият юритган.
Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.







