Тошкентда нотсоин сотган йигит қамалди
Йигит криптовалюта сотиб олиб, уни ноқонуний равишда бошқа шахсга ўтказган.

Маълум бўлишича, Андижон вилоятида туғилган фуқаро Телеграмдаги TON Space Notcoin бўлими орқали 1 июндан 7 июнгача криптовалютани сотиб олиб, бошқа шахсга ўтказиб юборган.
21 июнь куни Тошкент шаҳар Бектемир туман судида ушбу иш бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди.
Суд жараёнида йигит ўз айбига иқрор бўлиб, оилавий шароитини ҳисобга олиб, унга нисбатан енгиллик сўради.
Суд йигитни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаси билан айбдор деб топди. Унга нисбатан 7 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Шунингдек, йигитга тегишли бўлган iPhone 13 Pro Max телефони ҳам мусодара қилинди.







