Тошкентдаги хонадонда “майнинг ферма” аниқланди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида “Майнинг ферма” ташкил этган хонадон аниқланди. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Ўтказилган тезкор тадбирда “Чортоқ” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро О.К. ўз уйининг ертўласида 5 та тўпламдаги майнинг қурилмаларини тижорат мақсадида электр тармоғига яширинча улаб, жами 751,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик), 278-9-моддаси (майнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда амалга ошириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







