Бухородаги боғчада бола калтаклангани айтилди
Ҳолатга Болалар омбудсмани муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқда Бухоро вилоятининг Олот туманидаги боғчада болага жароҳат етказилганлиги айтилган видео тарқалди.
Аниқланишича, 24 июнь куни Олот тумани тиббиёт бирлашмасининг навбатчи шифокори Г.Ҳ. ИИБга хабар бериб, мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси A.Ю. тан жароҳати билан олиб келинганлигини билдирган.
Терговга қадар текширувда 24 июнь куни мазкур боғчада бўлган A.Ю. бошқа бола A.С. билан уришгани, шу сабабли A.С.нинг отаси X.Ф. A.Ю.ни юзига уриб, жароҳат етказгани маълум бўлган.
Ҳозирда болага етказилган жароҳатнинг даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув давом этмоқда.







