Ўзбекистон

Навоийда 1,2 млрд сўмлик сохта пуллар ёқиб юборилди

Шунингдек, 126 миллион сўмлик тиббий воситалари йўқ қилинди.

Навоийда 1,2 млрд сўмлик сохта пуллар ёқиб юборилди

Амалдаги қонунчилик тартибларига кўра, четдан ноқонуний олиб кирилган, ҳуқуқбузарлардан олиб қўйилган тамаки маҳсулотлари ва тиббиёт воситалари суд қарорига асосан тегишли тартибда йўқ қилинади.

 

Навбатдаги ана шундай йўқ қилиш тадбирларидан бири Навоий шаҳридан олис бўлмаган ҳудудда амалга оширилди.

 

Тадбирда Навоий вилояти божхона бошқармасининг масъул ходимлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бўлими ва Навоий вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда бу тадбир амалга оширилди.

 

Унда тегишли органлар томонидан тезкор тадбирлар давомида ноқонуний фаолиятдан олинган 13 600 қути тамаки маҳсулотлари, 30 дона электрон сигаретлар, 126 миллион сўмлик тиббий воситалари ҳамда 1 200 000 000 сўмлик сохта пуллар тегишли тартибда ёндириш йўли билан йўқ қилинди.

 

Йўқ қилиш тадбирлари бевосита кенг жамоатчилик иштирокида оммавий ахборот воситалари вакилларини жалб қилган ҳолда амалга оширилиб борилмоқда.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Навоийда 1,2 млрд сўмлик сохта пуллар ёқиб юборилди | Zamon.uz