Ўзбекистон

Антониу Гутерриш Юқори Чирчиққа борди

БМТ Бош котиби қуёш фотоэлектр станцияси фаолияти билан танишди.

Антониу Гутерриш Юқори Чирчиққа борди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Юқори Чирчиқ туманидаги қуввати 200 мегаватт бўлган“ACVA POWER RIVERSIDE SOLAR” қуёш фотоэлектр станцияси фаолияти билан танишди.

 

Дастлаб олий мартабали меҳмонга 2030 йилгача Ўзбекистонда яшил энергетикани ривожлантириш стратегияси, муқобил энергия ишлаб чиқариш соҳасида қувватларни яратиш дастури ҳақида тақдимот қилинди.

 

Жумладан, Саудия Арабистонининг “ACVA POWER” компанияси томонидан Тошкент вилоятида қиймати 400 миллион долларлик, 200 мегаватт қувватига эга бўлган лойиҳа амалга оширилди. Бунинг учун 460 гектар ер майдони ажратилган. Ҳозирги кунда 150 мегаватт электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда. Бундан ташқари, кейинчалик Паркент туманида 500 мегаватт электр энергиясини сақлаш тизими ишга туширилади.  

 

Мазкур саъй-ҳаракатлар натижасида 130 миллион куб метр табиий газ тежалишига эришилиб, атмосферага 180 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.

 

Асосий мақсад аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, электр энергияси ишлаб чиқаришда табиий газдан фойдаланишни камайтириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришдир.

 

БМТ Бош котиби мамлакатда қуёш ва шамол энергетикасини ривожлантириш учун улкан салоҳият мавжудлигини айтиб ўтди. Бу борада амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар иқлим ўзгаришига қарши курашиш соҳасидаги мақсад ва вазифаларга эришишга хизмат қилиши таъкидланди.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Антониу Гутерриш Юқори Чирчиққа борди | Zamon.uz