Магистратурага қабул бошланди
Аризалар бир ой давомида қабул қилинaди.

2024 йил 1 июлдан республика давлат ОТМлари магистратура мутахассисликларига онлайн рўйхатдан ўтиш бошланди.
2024/2025-ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни вазирликнинг расмий платформаси орқали 30 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.
Эслатиб ўтамиз, магистратура мутахассисликларига танловларда белгиланган талаб даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин.







