Бухорода дўкон ёниб кетди
Вилоят ФВБ ҳолат бўйича маълумот берди.

Бугун, 2 июль куни соат 12:16 да Бухоро тумани Хонабод маҳалласи Қумрабод қишлоғида жойлашган қурилиш моллари савдо дўконида ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида савдо дўконининг тахминан 40 квадрат метр майдонида шифтнинг пластик қопламалари ёнган.
Воқеа жойига 2 та ёнғин қутқарув экипажи жалб этилган. Олов соат 12:40 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.







