Lifestyle

Китоб — ҳаёт ёритгичи

Ҳозирги кунда дунёнинг кўплаб инсонлари телефондан бош кўтармайдиган вақтда китоб ўқиган одам энг baxtlisi...

Китоб — ҳаёт ёритгичи

“Китоблар сизни минглаб аср аввал дунёдан ўтган доҳийлар билан учраштиради”. Томас Жефферсоннинг ушбу олтинга тенг жумлалари мени доимо китоб ўқишга ундаб келади.

 

Халқимизда кенг тарқалган “Китобсиз ақл — қанотсиз қуш” деган мақол бежиз айтилмаган. Ҳозирги кунда дунёнинг кўплаб инсонлари телефондан бош кўтармайдиган вақтда китоб ўқиган одам энг бахтлиси, менинг фикримча. Чунки инсон умрининг керакли лаҳзаларини кемириб бораётган телефон китоб ўқувчилар сонини кескин камайтириб бормоқда. Сиз мутолаа қилаяпсизми — демак сиз энг бахтли инсонсиз. Сизда асардаги қаҳрамонлар ўрнига ўзингизни қўйиш, баъзида кулиш, баъзида эса йиғлаш имконияти бор. Шунинг учун китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган.

 

Биз мактабимиз ўқувчилари ўртасида улар қанчалик китоб ўқишаётганлиги ҳақида сўровнома ўтказдик. Ўтказилган сўровнома натижасида шунга амин бўлдикки, улар ҳозирги кунда кам китоб мутолаа қилаётганлиги, баъзилари эса умуман китоб ўқимаётганлиги дилимизни хира қилди. Энг ачинарлиси, ҳозир ўқийман деган ёшларимиз учун барча шароитлар бор. Айни пайтда китобларнинг электрон ҳамда қоғоз вариантлари бор бўлиб, биз бундан фойдаланиб, истаган вақтимиз мутолаа қилишимиз мумкин. Танганинг иккинчи томони бўлгани каби барибир қоғоз вариантидек китоб ўрнини ҳеч нарса эгаллай олмайди. Негаки, сиз уни ўқиганингизда китоб ҳидини ҳис қиласиз, керакли ва муҳим жойларини чизиб кета оласиз ва у доимо сиз билан қолади. Электрон китобларни эса автобусда, метрода, автомобилда бемалол ўқиса бўлади, аммо улар кўз нуримизга салбий таъсир қилади.

 

Инсон қандай китоб ўқишига қараб, уни қандай инсон эканлиги билса бўлади. Масалан, шундай асарлар бор уларни камдан-кам инсонлар тушуниб, мағзини чақиб мутолаа қилишади. Бундай шахслар иродали инсонлар ҳисобланади. Яна кимлардир ҳикоялар ёқтирса, яна кимлардир шеърий асарлар ёқтиришади.

 

Ўзим доимо воқелик аниқ, китобхонларни зериктириб қўймайдиган асарлар ўқишни ёқтираман. Энг сўнгги ўқиган китобим Қадир Акелнинг “Авф эт, Аллоҳим” номли асари бўлиб, асар роман жанрида ёзилган. Асар туркиялик Селин исмли қизнинг аянчли ҳаёти, ўзига умуман бегона бўлган давлатда бошидан кечирган қийинчиликлари ҳақида ёзилган. Мен шуни яна бир бор англадимки, ҳеч нарса ўз-ўзидан содир бўлмайди ва ана шу бўлган ҳодисалар туфайли биз Аллоҳга янада яқин бўлишни, сабр-тоқатли бўлишни ўрганамиз. Биз доимо Аллоҳга яқин бўлишимиз, унга бор вужудимиз билан ишонишимиз керак. Агар сизда иккиланишлар, қўрқувлар бўлаётган бўлса, айнан шу китобни ўқишни тавсия қиламан.

 

Мураккаб ҳаётда, умр ўлчовли бўлган замонда вақтни иложи борича исроф қилмайлик. Уни яхши нарсаларга, келажагимиз учун фойдали ишларга сарфлайлик.

 

Шаҳризода Ҳамроқулова,

Янгийўл тумани 6-сонли умумтаълим мактаби битирувчиси

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Китоб — ҳаёт ёритгичи | Zamon.uz