Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга етиб борди
Президент Фузулий шаҳри аэропортида кутиб олинди.

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга келди.
Фузулий шаҳри аэропортида олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Эртага, 6 июль куни Президент Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этади.







