Ангрен ИЭСда ёнғин чиққани айтилмоқда
Ҳолатга Энергетика вазирлиги изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқда “Ангренда эски ГРEС ҳудудида ёнғин содир бўлди” сарлавҳали хабар эълон қилинди. Хабар юзасидан Энергетика вазирлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу хабар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Ангрен ИЭС ҳудудида ҳеч қандай ёнғин содир бўлмаган. Станция барқарор ишламоқда. Ижтимоий тармоқда эълон қилинган хабар мутлақо ёлғон.
“Шу ўринда айрим ижтимоий тармоқ админларидан текширилмаган ва тасдиқланмаган маълумотларни чиқармасликларини сўраган ҳолда, бу каби ёлғон хабарлар учун қонунчиликда жавобгарлик борлигини эслатиб ўтамиз”, дейилади муносабатда.







