Энди жарималар устидан электрон шикоят қилиш мумкин
Ушбу хизмат сентябрдан ишга туширилади.

1 сентябридан my.gov.uz портали орқали Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши юзасидан чиқарилган қарорлар ва юборилган хабарномалар бўйича Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон тартибда шикоят қилиш имконияти пайдо бўлади.
Юборилган шикоят аризалари ЙҲХХ томонидан 10 иш куни ичида кўриб чиқилади.
Мурожаат кўриб чиқилаётган вақт мобайнида жарима учун белгиланган чегирма муддати тўхтатиб турилмайди.
Агар шикоят ўринли деб топилса, ЙҲХХ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 271-моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилади.







