Жастин Бибер битта тўйдан 10 млн доллар ишлаб топди
Маросим Ҳиндистоннинг энг бой одами томонидан ўтказилган.

Хонанда Жастин Бибер Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида бўлиб ўтган тўй олди маросимида концерт берди.
Маросим мамлакатнинг энг бой одами, миллиардер Мукеш Амбани меросхўри — 29 ёшли Анант Амбанининг тўйи муносабати билан ўтказилган. Келин ҳиндистонлик тадбиркор Вирен Мерчантнинг қизи — 29 ёшли Радхики Мерчант.
Асосий тўй кечаси 12 июль куни бўлиб ўтади, бироқ унгача яна бир қанча маросимлар ташил этилади.
ОАВ хабарларига кўра, кечага икки минг киши йиғилган. Мамлакатга келган Биберни аэропортда зирҳли машинада кутиб олишди.







