2025 йилдан йўллар рақами ўзгаради
1800 тадан ошиқ йўлнинг рақами алмаштирилмоқда.

2025 йил 1 январдан Ўзбекистондаги давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга йўллар рақами ўзгаради. Бу Ҳукуматнинг 4 июлда қабул қилинган қарорида кўрсатиб ўтилган.
Унга кўра, давлат аҳамиятидаги 4R билан бошланувчи автомобиль йўллари эндиликда тартиб бўйича D001 билан бошланади.
Маҳаллий йўлларга эса ҳудуднинг автомобиль рақамларидан келиб чиқиб рақам берилган. Масалан: Бухоро — 80V001, Самарқанд — 30V001 шаклида.
Мамлакатдаги халқаро аҳамиятга эга бўлган автомобиль йўлларининг рақами эски ҳолича қолган. Қарордаги рўйхат билан 1800 тадан ошиқ йўлнинг рақами алмаштирилмоқда.







