Фарғонада Lacetti ва Жигули аварияга учради
Оқибатда ҳайдовчилардан бири вафот этган.

Фарғона вилоятининг Қува туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақида вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Ҳолат кеча, 8 июль куни 10:30 ларда Қува тумани “Сойгузар” М.Ф.Й ҳудудидан ўтган йўлда содир бўлган. 1999 йилда туғилган Р.О. Lacetti'да бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган ва қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган “Ваз-2101” русумли автомобил билан тўқнашган.
Оқибатда “Ваз-2101” ҳайдовчиси А.Х. оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, “Ваз-2101” русумли автомобиль йўловчиси — 1989 йилда туғилган А.Д. ва Lacetti ҳайдовчиси Р.О. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.







