Ўзбекистон

Сурхондарёда сиртлон ўлдирилди

Оқибатда табиатга 1 млрд зарар етказилган.

Сурхондарёда сиртлон ўлдирилди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда сиртлон ўлдирилганлиги акс этган суратлар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Экология вазирлиги расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, воқеа 2023 йилнинг октябрь ойи охири - ноябрь ойи бошларида Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани «Ободон» маҳалласида юз берган. Ушбу ҳаракат “Такатош” массивида яшовчи фуқаро томонидан содир этилган. Ҳолат натижасида табиатга 1 миллиард 60 минг сўм миқдорида зарар етказилган.

 

Ўрганиш натижаларига кўра, бир бош номаълум ҳайвоннинг суяклари топилиб, улар қайси ҳайвон турига тегишлилиги борасида илмий хулоса олиш мақсадида тегишли ташкилотларга жўнатилган. Хулоса олингач, ҳужжатлар чора кўриш мақсадида прокуратура органларига юборилади.

 

Экология вазирлиги ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш қатъиян тақиқланганлигини, бу қонунга кўра кескин жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтган.

 

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 202-моддасига кўра, Қизил китобга киритилган ҳайвонларни нобуд қилиш энг кам ойлик иш ҳақининг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.