Ўзбекистон

Бўкада жиянини ўлдирган аёл қамалди

Унга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Бўкада жиянини ўлдирган аёл қамалди

Ҳолат жорий йилнинг 12 март куни соат 01:00 да содир бўлганди. Қизалоқнинг ота-онаси уни аммасига ишониб топшириб, ўзлари хорижга кетган.

 

Аммаси қизни дарс тайёрламаганлиги ва ёлғон гапирганлигини важ қилиб, мазкур хатти-ҳаракатлари учун гўёки жазолаётгандек кўрсатиб, ўта шафқатсизлик билан унинг танасининг турли жойларидан қўллари билан чимчилаб, танасининг бошқа жойларига қўллари ва ёғоч бўлаги билан уриб, тан жароҳати етказган. 

 

Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Бўка тумани судида кўриб чиқилди.

 

“Биринчи бизга йиқилиб тушди, деди. Келганимизда ўзимизда эмас эдик. Елкалари кўкариб, бошини бинт билан боғлаб қўйган экан. Боғчада, мактабда қизимни ҳамма мақтаб келарди. Жим ўтир деса, жим ўтирарди. Булар 3-4 та дафтар олиб келиб, шуни тўлдирасан, деб мажбурлаган экан”,- дейди марҳума қизнинг онаси.

 

Судланувчи марҳуманинг она-онасидан кечирим сўраб, қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.

 

Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “Д” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 5 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Бўкада жиянини ўлдирган аёл қамалди | Zamon.uz