Жаҳон

Чилида 7,3 магнитудали зилзила юз берди

Жойларда табиий офатга қарши тайёргарлик кўрилган.

Чилида 7,3 магнитудали зилзила юз берди

Зилзила эпицентри 2 мингга яқин киши истиқомат қиладиган Сан-Педро де Атакама қишлоғидан 43 км жануби-шарқда жойлашган.

 

Зилзиланинг максимал кучи Чилининг Антофагаста ҳудудида кузатилган. Кончилик ва маъдан қазиб олишга ихтисослашган мазкур ҳудудда инфратузилмага қисман шикаст етган.

 

Чили миллий офатларнинг олдини олиш ва уларга жавоб бериш хизмати маълумотларига кўра, зилзила ҳақида АҚШ олдиндан маълум қилган. Жойларда табиий офатга қарши тайёргарлик кўрилган.

 

Ҳукуматнинг айрим расмийлари фуқароларни цунами хавфидан огоҳлантирган.

 

Ушбу зилзила натижасида инсонларга етган зарар кўлами, инфратузилмага етказилган талафот текширилмоқда. Ҳозирча катта йўқотиш ҳақида хабарлар йўқ, аммо гуруҳлар ҳудуддаги вазият ҳақида маълумот тўпламоқда.

custom img

Трамп Эрон АҚШ ҳарбий вертолётини уриб туширганини маълум қилди

АҚШ Президенти ушбу ҳодиса жавобсиз қолдирилмаслигини билдирди.

custom img

АҚШ Жаҳон чемпионати ҳакамини мамлакатга киритмади

У Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарадиган илк сомалилик ҳакам бўлиши кутилаётганди.

custom img

Қирғизистонда ҳукумат раҳбарлари бир вақтда чет элда бўлиши тақиқланди

Шунингдек, хорижий давлат раҳбарининг Қирғизистонга давлат ташрифи ваколат муддати давомида фақат бир марта амалга оширилади.

custom img

Италияда Исроил вазирига нисбатан тергов бошланди

Тергов Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами етказиш мақсадида йўлга чиққан “Сумуд” флотилиясининг қўлга олиниши билан боғлиқ.

custom img

Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфонлардан фойдаланиш тақиқланди

Тақиқни бузган амалдорлар ҳарбий судга тортилиши мумкин.

custom img

Путинни ҳибсга олиш ордерини берган прокурор ишдан олинди

Халқаро Жиноят Суди прокурори жинсий зўравонликда айбланмоқда.

custom img

Эрон билан келишув 2 ҳафта ичида якунланиши мумкин — Трамп

АҚШ президентининг таъкидлашича, Вашингтон ва Теҳрон ядровий келишув бўйича якуний босқичга яқинлашган.

custom img

Конгода Эбола қурбонлари сони 100 нафардан ошди

Вирусни юқтирганлар сони 550 кишини ташкил этмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"