Cаломатлик

ЖССТ: Вабо дунё бўйлаб тарқалиши мумкин

Шу йилнинг ўзида 250 минг киши ушбу касалликни юқтирди.

ЖССТ: Вабо дунё бўйлаб тарқалиши мумкин

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботида дунё бўйлаб вабо касаллиги тарқалиш хавфи жуда юқори, деб баҳоланди.

 

Гап шундаки, жорий йилнинг биргина июнь ойида 18 мамлакатда яшовчи 40,5 минг нафардан кўпроқ беморда ушбу хасталик аниқланди. Уларнинг 166 нафари эпидемия оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

 

Аксарият вабо ўчоқлари, яъни 32,5 мингга яқин янги касалланиш ҳолатлари Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси мамлакатларида рўйхатга олинган. Афғонистонда қарийб 18,7 минг, Яманда 6,6 миндан ортиқ, Покистонда эса 5200 дан зиёд киши ушбу инфекцияни юқтирган.

 

“ЖССТ дунё бўйлаб эпидемиялар сони ортиши ва уларнинг тарқалиш кўлами кенгайиши, шунингдек, вакциналар ва бошқа ресурслар тақчиллигини ҳисобга олиб, глобал даражадаги хавфни жуда юқори, деб баҳолашда давом этмоқда”, — дейилади ҳисоботда.

 

Чиндан ҳам, ҳозир қатор давлатларда вабога қарши эмлаш воситалари етишмовчилиги кузатиляпти. Масалан, ўтган йил январь ойидан буён 17 та мамлакат 102 миллион доза вакцина сўраган бўлса, ишлаб чиқариш миқдори 51 миллион дозани ташкил этди. Бугун эса захирадаги 7,5 миллион доза эмлаш воситаси қолган, холос.

 

Умуман, жорий йил январь-июнь ойларида дунёнинг 25 та давлатида 250 минг нафарга яқин киши вабо билан касалланган ва улардан 2 137 нафари вафот этган.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

ЖССТ: Вабо дунё бўйлаб тарқалиши мумкин | Zamon.uz