Ош тузи етарлича йодланмаяпти
Бу ҳақида СанЭпидҚўм вакили маълум қилди.

“Текширилган 3451та ош тузи намуналаридан 1123 таси (37%) белгиланган меъёрларга жавоб бермаганлиги аниқланиб, жами 54 тонна ош тузи қайта йодлаш учун ишлаб чиқарувчиларга қайтарилди”, - дейилади хабарда.
Ўзбекистонда истеъмол рационида йод танқислиги муаммоси бор. Шу сабабли республикада ишлаб чиқарилаётган ош тузини йодлаш тартиби ҳақида 2010 йилда Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган.
“Бугунги кунда Ўзбекистонда 56 та ош тузини йодлаш корхоналари фаолият юритмоқда. Ўтган давр мобайнида таркибида йод кам ёки умуман бўлмаган тузлар миқдори 20 % камайган”, - дейилади хабарда.







