Жаҳон

Россияда YouTube тезлиги 70 фоизга секинлашиши мумкин

Бу “Россияга қарши хостинг сиёсати” билан изоҳланди.

Россияда YouTube тезлиги 70 фоизга секинлашиши мумкин

Давлат Думасининг Ахборот сиёсати қўмитаси раҳбари Александр Хинштейн ўзининг Telegram-каналида мамлакатда YouTube платформаси орқали маълумотларни юклаш тезлиги 70 фоизга секинлашиши мумкилиги ҳақида ёзди. 

 

“Яқин кунларда YouTube'ни компьютерларда фойдаланганда юклаб олиш тезлиги 40 фоизга, кейинги ҳафта охирига келиб эса 70 фоизга пасайтирилиши мумкин. Бу чора ҳозирча мобил интернет орқали фойдаланишга таъсир қилмайди”, — дея маълум қилди у. 

 

Унинг ёзишича, видеохостинг ишини секинлаштириш россиялик фойдаланувчиларга эмас, балки YouTube маъмуриятига қарши қаратилган мажбурий қадам бўлиб, бу билан Россия расмийлари видеохостинг ишига таъсир ўтказишга уринаётганини билвосита тан олади. Давлат Думаси депутати YouTube'нинг Россияда чекланишини “Россияга қарши хостинг сиёсати” билан ҳам боғлайди.

 

Маълумот учун, Россияда YouTube'нинг кенг кўламли секинлашиши 12 июлда бошланди - кейин “Ростелеком” буни Google ускуналарининг эскириши билан боғлаган эди.

custom img

АҚШ Эроннинг учта нефть танкерига зарба берди

Ҳужум ИИҚК томонидан АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг икки кемасига баллистик ракеталар учирилганидан кейин амалга оширилган.

custom img

EИ давлатлари ноқонуний мигрантларни Европадан ташқаридаги қайтариш марказларига юбормоқчи

Дания, Германия, Австрия, Нидерландия ва Греция бу борада учинчи давлатлар билан келишувлар тузишни режалаштирмоқда.

custom img

БМТ дунё харитасини ўзгартиришни маъқуллади

Қарор Меркатор проекциясида Африканинг ҳақиқий ҳажми акс эттирилмагани билан боғлиқ.

custom img

Қозоғистонга пуллик электрон кириш рухсатномаси виза ҳисобланмайди — эксперт

ETA учун тўлов виза тўлови ҳисобланмайди, бироқ мажбурий тартиб жорий этилса, саёҳатчилар учун қўшимча харажатга айланиши мумкин.

custom img

Украина уч кунлик сулҳ жорий этди

5–8 сентябрь давом этадиган сулҳ АҚШ вакилларининг Россия ва Украина ташрифлари арафасида жорий этилиши кутилмоқда.

custom img

АҚШ хорижий давлат хизматчилари фарзандларига фуқаролик беришни чекламоқчи

Таклиф хорижий элчихона ва консулликларнинг айрим ходимлари фарзандларига ҳам тааллуқли бўлиши мумкин.

custom img

Саудия Арабистони АҚШдан 5 миллиард долларлик авиабомбалар сотиб олади

Битим доирасида 227 ва 907 килограммлик 10 мингта авиабомба етказиб берилиши кўзда тутилган.

custom img

Трамп Россия ва Украинага музокаралар учун вакилларини юбормоқда

Украина президенти Владимир Зеленский учрашувлар давомида ҳаво ҳужумларини тўхтатишга тайёрлигини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"